Ўзбекистон Президентининг ўғли ва куёвлари Дубай амирининг ўғиллари тўйида қатнашди

07.06.2019 | Ўзбекистон | 7832

Ўзбекистон вакиллари БАА Президенти ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғиллари тўйларида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Ушбу тўйга президентнинг куёвлари Ойбек Турсунов, Отабек Умаров, ўғли Миралишер, невараси Миромон ташриф буюрган.

«БАА Президенти ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Ҳазрати Олийларининг ўғиллари тўйлари муносабати билан табриклаймиз», — деб ёзади Отабек Умаров.