Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳайрулло Бозоров: Ўзбекистон мевалари дунё бозорини забт этмоқда
7.06.2019 13:26,  
33

Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров вилоятда етиштирилга мевалар илк бор Англия ва Ҳиндистонга экспорт қилингани ҳақида маълумот берди.

Наманган вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, бир ҳафта аввал, Наманганда етиштирилган гилос меваси барча зарурий сифат сертификати берилган Англияга экспорт қилинди ва Лондон шаҳрини супермаркетлар пештахталарда ўрин олди.

“Меваларимиз нафақат ғарбга, балки Шарққа ҳам бораяпти. Жорий йилда Ҳиндистоннинг “Каса Биянка” компанияси билан шартномалар тузилди. Мазали ўрикнинг биринчи партияси аллақачон Ҳиндистоннинг супермаркетларида намойиш этилган”, - деди Бозоров.

Наманган ҳокимининг сўзларига кўра, вилоятида 24 минг гектар мевали боғлар,9 минг гектар узумзорлар мавжуд. Ўтган йилнинг ўзида 750 минг тонна сабзавот, 250 минг тонна мева, 107 минг тонна узум етиштирилди.

Наманганда 150 та қўшма корхоналар фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда Корея, Хитой, Россия, Бирлашган араб амирликлари, Сингапур, Германия ва бошқа бир қатор давлатлар билан иш олиб борилмоқда.

Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019”  Халқаро инвестиция  форуми ўз ишини бошлади.  Тадбирда 40 га яқин давлатдан 300 га яқин хорижий компания вакиллари қатнашмоқда.

Форум доирасида 320 миллион долларлик инвестиция шартномалар имзолаш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан