Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Гулнора Каримова ўзини осибди» деган миш-мишлар тарқалди. Бош прокуратура буни рад этди
7.06.2019 13:52,  
9

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа май ойи охирида Twitter’даги саҳифасида Гулнора Каримовага шифокорлар бўйича рад жавоби берилаётгани ва унга доимий руҳий босим ўтказилаётгани ҳақида ёзган эди.

Грегуар Манжа мижозининг саломатлигидан жиддий ташвишда эканлигини билдирган. Адвокатнинг сўзларига кўра, унинг сўнгги ташрифидан сўнг Гулнора Каримова «дарҳол қамоқхона тиббий блокидан чиқариб юборилган».

Бош прокуратура матбуот хизматидан «Дарё» нашрига маълум қилишларича, адвокатнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бу асоссиз гап. Шу кунларда ‘Гулнора Каримова ўзини осибди’ деган бошқа гаплар ҳам тарқалди. Шуни қатъий айтишимиз мумкинки, Гулнора Каримованинг соғлиғи қониқарли, у белгиланган жазони ўтамоқда», — дейилади Бош прокуратура томонидан тақдим этилган ахборотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан