Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида бола ўғриси қўлга олинди
7.06.2019 14:47,  
12

5 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2011 йилда туғилган қизчани алдов йўли билан олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, 5 июнь куни тахминан соат 14:00ларда Ўртачирчиқ тумани Тошлоқ МФЙ Наврўз кўчасида 2011 йилда туғилган Т.Ш.га номаълум шахс 1000 (минг) сўм пул бериб, унга: «сенга ҳайитлик, юр, уйимга олиб бораман», деб, алдаб олиб кетмоқчи бўлган.

Қизча унга қаршилиқ қилаётган вақтда ҳодисани шу маҳаллада яшовчи П.К. кўриб қолган ва қўшнилар билан бирга ушбу номаълум шахсни ушлаб олган. Ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБга хабар қилинган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан