Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Тошкент шаҳар ҳокимлиги Британия компаниясининг бош режасига изоҳ берди​
7.06.2019 18:47,  
12

Британия меъморчилик компанияси Benoy ўзининг вэб саҳифасида Тошкент шаҳри бош режасининг лойиҳасини эълон қилганди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар бош режаси ҳали қабул қилинмаганини маълум қилди.

«Дўстлар, ҳамшаҳарлар! Яқинда ижтимоий тармоқларда ‘ажойиб’ тасвирлар кенг тарқалди.

Британия меъморчилик компанияси ‘Benoy’ ўзининг веб саҳифасида Тошкент шаҳри бош режасининг лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақида кўпчилик бир зумда ўз фикрларини билдиришга улгуришди ва ҳатто уни нотўғри қилинган деган фикрлар ҳам учради.  Айтиш жоиз, бу масалада ‘Benoy’ фақат ўз режасини тақдим этди.

Лекин Тошкент шаҳрининг бош режаси ҳали қабул қилинмади. Бу каби компанияларнинг фикрлари ҳали кўп билдирилади ва бу борадаги қарор махсус комиссия томонидан қабул қилинади.

Дўстлар, сиздан илтимос, янгиликлар ва фактларни ким нашр этаётганлигидан қатъий назар (ахборот саҳифалари ёки машҳур блогерлар) маълумотларнинг хаққонийлигини текширинг. Ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ. Қарор ва режалар тасдиқланса, бу ҳақида расмий равишда хабардор қиламиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан