Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молдова конституцион суди президент ваколатини бекор қилди
9.06.2019 18:15,  
7

Молдова конституцион суди президент Игор Додон ваколатини бош вазир в.б. Павел Филипга топширди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

“Бу ноиложликдан қўйилган мажбурий қадам. Собиқ бош вазир ўз назорати остида бўлган конституцион суд ваколатларидан фойдаланиб ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолмоқчи. Бунга жавобан биз ички ва ташқи кучларни оёққа турғазамиз”, - деди Игорь Додон ушбу воқеани изоҳлаб.

Эслатиб ўтамиз, Игорь Додон 2016 йилнинг 23 декабридан бери Молдованинг қонуний сайланган президенти. Молдова парламенти эса – собиқ президент давридан шаклланган эди. Президент ва парламент орасида икки йилдан ортиқ давом этган қарама-қаршиликдан сўнг Додон янги парламент сайлашга муваффақ бўлган эди.

Парламент сайловлари 24 февралда бўлиб ўтган бўлсада, янги ҳукумат  ва бош вазир фақатгина 8 июнь куни тасдиқланди. ЕИ ва АҚШ вакиллари Молодовадаги ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашган эди.

Президент Додон таклиф этган бош вазир Майя Санду номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланишига қарамасдан конституцион суд, ушбу қарорни ноқонуний деб эълон қилди. Улар айтишича депутатлар янги ҳукуматни 7 июн ярим тунга қадар тасдиқлаши керак бўлган экан.

Парламент эса, Конститутцион суднинг ушбу ҳаракатини собиқ бош вазир тарафдорларининг “ҳукуматни эгаллаб олиш” деб атади.

Маълумот учун бундан олдин ҳам Игорь Додонни 5 маротаба ваколатини бекор қилишган эди. Унинг ўрнига муҳим қарор ва ҳужжатларни парламент спикери Андриан Канду имзолаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан