Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Бишкек ва Душанбега келмоқда

10.06.2019 | Жаҳон | 4559

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриб Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитида иштирок этади.

“Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳамда Тожикистон президенти Эмомал Рахмон таклифига асосан ХХР раси Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари ушбу икки республикага давлат ташрифи билан келади. Шунингдек у Бишкекда бўлиб ўтадиган 19 - ШҲТ етакчилари учрашуви ҳамда Душанбеда бўлиб ўтадиган  5 - Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлик ва ишонч кенгаши (СВМДА) мажлисида иштирок этади”, - деди Хитой ташқи ишлари вазири ўринбосари Чжан Ханьхуэй.

Хитой вазирининг сўзларига кўра, ушбу ташрифлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ҳамда “битта белбоғ битта йўл” стратегиясини амалга оширишда катта аҳамиятга эга.