Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетди

10.06.2019 | Жамият | 4856

Тошкент вилоятидаги каналда 19 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

ИИВ фуқароларни ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслик, белгиланган жойларда чўмилган вақтда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилиш сўралган.