Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек футболини тотализаторга айлантириш ҳолати бўйича иккинчи шахс қўлга олинди
10.06.2019 16:36,  
7

Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев шу мавсумнинг ўзида футболни тотализаторга айлантирган иккинчи шахс ушланганини маълум қилди. Унинг ёзишича, Ўзбекистонда расман тотализатор йўқ, аммо футболни тотализаторга айлантириб, бундан мўмай пул ишлаб, соҳани балчиққа ботираётганлар бор, улар фактлари билан топилган.

Ушланганлардан бири тан олиб айтяптики, агар иш прокуратурага ошса, у ё ҳаммани сотиб беради ёки вазиятдан қуруқ чиқиб кетади. Ишонаманки, футболнинг қора оламида кайф қилиб юрганлар шу иш босди-босди бўлиши учун керак бўлса бир неча миллион долларгача таклиф қилади. Агар 1 та футбол учрашувининг 15-20 минг доллар бўлса, 1 миллион улар учун ҳеч нарса эмас, — деб ёзади Имомхўжаев. 

Диёр Имомхўжаев айнан ҳозир ўзбек футболи раҳбариятига тегишли органларнинг ёрдами жуда зарурлигини таъкидламоқда:

«У ИИББ бўладими, прокуратура ёки ДХХ бўладими, хуллас, уларнинг кўмагига муҳтожмиз. Чунки ЎФА ўз ваколатига кирадиган ишларни қила олди, қолганини ЎФА айбдор деб топганлар тилга кириб, айтиб беришлари мумкин. Агар иш, масалан, прокуратуранинг жиддий назоратига олинса ва охиригача борилса, футбол анча енгил нафас олиши эҳтимоли катта. Бунда на номлар ва на пуллар роль ўйнаши керак — жинояти борми, у ким бўлишидан қатъий назар жавоб берсин!»

Ўйлашимча, ўз вақтида Италия футболида рўй берган инқилоб вақти етиб келди. Темирни қизиғида босиш шарт. Юқоридаги сўзларни очиқ айтаётганимнинг сабаби ҳам аслида шу. Футболимиз ривожига бефарқ бўлмаган инсонлар бўлса, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашишса керак. Бизда тотализатор расман йўқ бўлгани билан, факт шуки, уни ўйнашяпти. Бизнинг пуллар Россия, Қозоғистон, Украина томонларга шунчаки оқиб ётибди, футбол эса бунинг касофатига кирадиган жойига кириб кетган. Ишонаманки, янги авлод бу жиддий муаммога қарши кураша олади. Умид қиламанки, Купернинг галстуги ёки ҳамкасбининг юришларини мавзу қилиб олаётганлар ҳам ва ниҳоят жиддийроқ масалалар учун биргалашиб курашади. Бугун қўлга тушган битта лақманинг ортидан, унга шерик бўлган юзлаб одамлар юрак ҳовучлаб ўтирса-ю, шу сафар ҳам ҳамма бирдек курашмаса, бу футбол одам бўлмайди, — қўшимча қилади у. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан