Нью-Йоркда вертолёт осмонўпар бинолардан бирига келиб урилди (видео)

11.06.2019 | Жаҳон | 5305

Нью-Йоркда вертолёт 54 қаватли бино томига келиб урилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Нью-Йорк ёнғин бошқармаси ходимлари Манхэттендаги 7-авенюда, 787 манзилида. Вертолётнинг қаттиқ қўниши”, - дейилади идоранинг Twitter᾽даги хабарида.

CBS телеканалининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

​Бинодан юзлаб одамлар эвакуация қилинган. Ўт ўчирувчилар юзага келган ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган.