Қозоғистонда ўтган президентлик сайловларида Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтказилган ноқонуний митинглар давомида 700 га яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Бошқа шаҳарларда қўлга олинганлар ҳақида маълумот йўқ. Рухсат берилмаган митинг давомида уч нафар полиция ходими жароҳат олган.
Хабарда таъкидланишича, Нур-Султонда ва Олма-ота шаҳарларида митингларни суд томонидан экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган, “Қозоғистоннинг демократик танлови” ташкилоти тарафдорлари томонидан уюштирилгани даъво қилинмоқда.