Қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳаракати фош этилди

11.06.2019 | Жамият | 5264

Ўқ-дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уриниш фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, «С.Нажимов» чегара божхона пости ходимлари томонидан, «Бета» лақабли хизмат ити ёрдамида, фуқаро П.В. бошқарувида бўлган «DAF FT XF 105460» русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг салонидаги бардачок ичида божхона назоратидан яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 2 274 000 сўмлик, 2 дона елим қути ичида 4,5 мм калибрли «Выстрел» номли пневматик ўқлар, 6 дона «ГАЗ СО2» номли газ балончиклар ва 1 бир дона «STALKER» номли пистолети борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.