Шавкат Мирзиёев Путинни табриклади

12.06.2019 | Ўзбекистон | 4896

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Россия куни байрами нишонланадиган санада илм-фан ва технология, адабиёт ва санъат, шунингдек, эришилган буюк гуманитар ютуқлар соҳаларида Россия Федерациясининг Давлат мукофотини топшириш маросими ўтказилади.

Тақдирлаш маросими 12 июнь куни Кремлда бўлиб ўтади.