Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қалбаки доллар эвазига «iPhone» харид қилган чет эл фуқароси қўлга олинди
13.06.2019 10:33,  
12

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «Iphone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3.025 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан