Бугун Татаристонда Ўзбекистон бош консуллиги очилади

13.06.2019 | Ўзбекистон | 4362

13 июнда Татаристон пойтахти Қозонда Ўзбекистоннинг бош консуллиги очилади. Консулликни Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов очиб беришади. 

2018 йил октябрда Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули этиб тайинланган Фариддин Насриев ўз мажбуриятларини бажаришга киришади. 

Насриевнинг таъкидлашича, янги консуллик бутун Волгабўйи федерал округини қамраб олади.

2018 йилда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги товар айланмаси 57 фоизга ўсиб, 146 млн долларни ташкил қилган. Икки давлат ўртасидаги қўшма лойиҳалар доирасида “Татнефть” линияси (шина маҳсулотлари, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мотор мойлари етказиш), Тошкент вилоятида “КАМАЗ”нинг автомобил полигони ва сервис марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.