Адлия вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

13.06.2019 | Ўзбекистон | 4852

Адлия вазирининг буйруғи билан Кулдашев Фахрутдин Абдулазизович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Ф. Кулдашев шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Архитектура ва қурилиш, кадастр ва коммунал хўжалик соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.