Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Бош прокуратураси: Норозилик намойишларда мингга яқин киши қўлга олинди (видео)
13.06.2019 14:18,  
7

Нур-Султон ва Олма-отада рухсат этилмаган митинглар давомида мингга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Сапарбек Нурпеисов маълум қилди.

“Қозоғистон икки шаҳарда ноқонуний акцияларда иштирок этгани учун 957 киши қўлга олинди, улардан 670 киши маъмурий қамоқ, 115 киши жарима, 172 киши огоҳлантирилди”, - деди прокуратура вакили.

Ҳозирги вақтда Нур-Султонда 80 киши, Олма-отада 100 киши ҳибсда қолмоқда, шунингдек суд қарорига асосан 311 киши қўйиб юборилди.   

Сайлов кунлари Нур-Султон ва Олма-отада митинглар ўтказилди. 9 ва 10 июнь кунлари шу икки шаҳарда 700 га яқин киши қўлга олинди. Тартибсизликлар давомида уч нафар полиция ходими жароҳатланди.

Бош прокуратурада қозоғистонликларни қонунчиликка риоя қилиш ва рухсат этилмаган акцияларда иштирок этмасликка чақирди.

12 июн куни Токаев митинглар ўтказилган жойларга тасодифан бориб қолган, айбсиз бўлган одамларни қўйиб юбориш ҳақда топшириқ берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан