Шавкат Мирзиёев Бишкекда қайси масалаларни муҳокама қилади?

13.06.2019 | Таҳлил | 4685

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. 

“Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади”, - дейилади хабарда.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши,  ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Шунингдек, президентнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси Бишкекда 13-14 июн кунлари бўлиб ўтади.