Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашди
13.06.2019 18:03,  
9

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, деб хабар қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ШҲТнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.

Икки давлат президентлари халқаро кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашди. Шунингдек, етакчилар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

ШҲТга аъзо давлатлар кенгаши 14 июнгача ўтказилади.

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан