Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий суд: дунё тажрибасига кўра, "лазейка" ҳақида гапирган ИИВ вакили узр сўраши керак
14.06.2019 12:02,  
28

Ўзбекистон Олий суди "Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш, "лазейка" бўлиб қолганлиги" ҳақида гапирган Ички ишлар вазирлиги ходими дунё тажрибасига кўра, узр сўраши кераклигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ИИВ вакили Бадриддин Шорихсиев журналистлар билан мулоқотда кўп баҳсли ҳолатлар, айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келаётгани ва Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш, қўпол қилиб айтганда, "лазейка" бўлиб қолгани ҳақида гапирган эди.

Олий суд матбуот хизмати юқоридаги фикрга жавобан Тошкент шаҳрида фуқароларни доимий прописка қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунига асосан тартибга солининишини маълум қилган.

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги "Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома тасдиқланган. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандига кўра, доимий прописка қилиш учун ариза Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига тақдим этилиши кўрсатилган.

"Ўйлаймизки, бу қоида талабидан кўпчилик, шу жумладан, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқарма бошлиғи ҳам хабардор бўлса керак? Зеро, биринчидан, мазкур қонун ва Низомда фуқарони Тошкент шаҳрига суд қарорига асосан прописка қилиш ҳақида бирорта қоида мавжуд эмас ва судлар буни яхши билишади", - дейилади хабарда.

Олий суд таъкидига кўра, амалдаги ФПК талабига кўра, суд томонидан шахсни турар жойга доимий пропискага қўйиш ёки пропискадан чиқариш судлар ваколатига кирмайди, бу ички ишлар органларининг мутлоқ ваколатига берилган.

Шу жумладан, суд статистикаси таҳлилига кўра, ўтган йиллар мобайнида судлар томонидан кимнидир Тошкент шаҳрига рўйхатга қўйиш, киритиш ҳақида биронта ҳам қарор чиқарилмаган.

ОАВда бундай нохолис, асосланмаган фикрлар билдирилиши фуқаролар орасида суд орқали Тошкент шаҳрига доимий пропискага ўтиш мумкин экан, деган нотўғри фикр шаклланишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, ички ишлар органи вакили ўз фикрларини юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига асосланиб, билдирилган фикрлари судлар фаолияти қонунийлигига шубҳа туғилишига асос бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, холис ва ҳаққоний изоҳ берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Дунё тажрибасида эса, нотўғри ёки асосланмаган фикр билдириб қўйган мансабдор шахс тез фурсатда ўз хатосини тўғирлаб, узр сўрайди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан