Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти велосипед ҳайдаётиб, тўппончадан нишонга уришини намойиш қилди
14.06.2019 12:09,  
9

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳарбий машғулотлар давомида велосипед ҳайдаётиб тўппончадан аниқ ўқ узиш қобилиятини намойиш этди, деб хабар берди жума куни ҳукуматнинг "Бетараф Туркманистон" нашри.

Айтилишича, Бердимуҳаммедов мерганлик қобилиятини ўқув-машғулотлар марказида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотлар даврида кўрсатган. Нашр хабарига кўра, давлат раҳбари миллий армия ҳарбийларини текшириш мақсадида ярим кечадан сўнг тегишли бўлинмаларни зудлик билан жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича буйруқ берган. Тревога билан ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби оёққа турғазилган. Жанговар самолёт ва вертолетлар ўқув-машғулотлар марказига томон йўл олган.

Давлат раҳбари бу ерда ҳарбий машғулотларни томоша қилган, сўнг велосипедга ўтириб, йўл четида жойлаштирилган марралар олдида разворотларни амалга оширган ва ҳар бир нишонга қарата уч мартадан ўқ узган.

Барча нишонларни аниқ олган Туркманистон етакчиси яна бир карра ўз жисмоний тайёргарлиги ва мерганлик қобилиятини намойиш қилган. Шунингдек, ушбу ҳаракати билан ҳарбийлар, айниқса ёшларга намуна кўрсатган.

"Марказда ўтказилган ҳарбий машғулотларда қатнашган аскарлар давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан аниқ олинган нишонларни томоша қилар экан, миллат етакчиси ҳарбий уқуви - туркман ёшлари учун катта фахр эканлигини таъкидладилар", - деб ёзади "Бетараф Туркманистон".

Туркманистон президенти мунтазам равишда турфа қуроллардан ўқ уза олиш қобилиятини намойиш этади. Велосипед ҳайдай туриб нишонни аниқ олиш Туркманистон президенти томонидан биринчи маротаба намойиш этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан