Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик университетнинг Ихтисослаштирилган филиалига фақат Тошкент пропискаси борлар қабул қилиниши маълум қилинди
14.06.2019 13:52,  
37

Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ: 

– филиалда бакалавриатнинг 3 йиллик дастури бўйича юридик кадрлар тайёрланади ва олий ноюридик маълумотга эга кадрлар махсус 6 ойлик дастур бўйича қайта тайёрланади;

– бакалавриатга 18 ёшдан кичик ва 25 катта бўлмаган, соғлиғи ҳолатига кўра ходим ёки ҳарбий хизматчининг мажбуриятларини бажара оладиган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлган фуқаролар тест синови асосида қабул қилинади;

– битирувчилар Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида 5 йил ишлаб бериши лозим.

Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

– нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

– имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат агар мавжуд бўлса;

– таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжат;

– ҳарбий гувоҳнома;

– доимий прописка бўйича тиббий маълумотнома;

– 6 та 3,5х4,5 см фотосурат;

– судланган ёки судланмаганлик бўйича маълумотнома.

Қайта тайёрлаш курсига кириш учун талабгорлар ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони номига билдирги билан мурожаат қилади.

Қабул 15 июндан 15 июлгача амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан