Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

14.06.2019 | Ўзбекистон | 4618

Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси якунига етди.

Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.