Ички ишлар Вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

16.06.2019 | Ўзбекистон | 5872

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, подполковник Қодиров Мансур Холиёрович Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига эса подполковник Каршиев Азиз Мухторович тайинланди.

Подполковник Исмаилов Нодирбек Мусирманович Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллади.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига майор Абраев Фаррух Холмуратович белгиланди.