Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Амити университетига ректор тайинланди
17.06.2019 11:50,  
24

Азиз Муҳитдинов Тошкент шаҳридаги Амити университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Азиз Муҳитдинов бунга қадар “UNICON.UZ” корхонасида АКТни ривожлантириш ва жорий қилиш бўйича директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Азиз Муҳитдинов 1985 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2009 йилда М.А. Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетини тамомлаган.

У АКТ вазирлиги, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси тизимида турли вазифаларда, шунингдек “UZINFOCOM” марказида директор вазифасини бажарувчи лавозимида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Амити университети ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Амити университети 2019 йилнинг сентябр ойидан ўқув йилини очади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан