Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди
17.06.2019 16:30,  
12

Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистондаги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми (Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.

“Шу муносабат билан, Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар мазкур минтақага ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади”, - дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан