Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг Сахалин вилоятида мигрантлар учун тақиқланган ишлар рўйхати кенгайтирилди
17.06.2019 16:53,  
4

Россиянинг Сахалин вилоятида патент асосида меҳнат қилувчи чет эл фуқароларини жалб қилиш тақиқланган фаолият турлари кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати мамлакатнинг Владивостокдаги бош консулхонаси маълумотларига таяниб хабар қилди.

17 июндан бошлаб ландшафт ободонлаштириш, ишга қабул қилиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш агентликлари ва реклама агентликлари фаолияти мазкур рўйхатга киритилди.

2019 йилда Сахалин ҳудудида ишловчи меҳнат мигрантларини бир қатор йўналишлар бўйича жалб қилишни тақиқловчи ҳужжат ўтган йилнинг декабрида вилоят губернатори томонидан имзоланган эди.

Дастлаб вилоят ҳудудида фаолият юрутувчи хўжалик субектларига таълим, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чакана савдо, хусусий қўриқлаш хизматлари фаолияти, қуқурлик ва қувур транспорти, транспорт воситалари учун тўхташ жойлари, хавфли товарларни ташиш, меҳмонхона фаолияти ва умумий овқатланиш корхоналари, сув чиқариш, тозалаш ва тақсимлаш, оқава сувларни тўплаш ва қайта ишлаш соҳаларига патент асосида меҳнат фаолияти олиб борувчи хорижий фуқароларни жалб этишга таъқиқ қўйилган эди.

«Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россия ҳудудида жойлашган ва Сахалин вилоятига боришни режалаштираётган фуқароларимизга юқорида кўрсатилган таъқиқларни ҳисобга олишларини сўрайди», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан