Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати салқинлашади

18.06.2019 | Ўзбекистон | 6244

Жазирама кунлардан сўнг Ўзбекистонда ва ниҳоят кунлар салқинлашади. Республикада мўътадил ҳаво ўрнатилади, деб хабар бермоқда "Ўзгидромет".

Синоптиклар сўзларига кўра, бутун ҳафта давомида Ўзбекистон фронтал актив ҳудуд таъсиридан ташқарида бўлади.

"Ҳафта давомида Ўзбекистонда кам булутли, қуруқ ва унчалик иссиқ бўлмаган ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат 18 июн кунлари республика бўйлаб шамол бўлиши кузатилади. Шамол тезлиги сониясига 15-20 метрни ташкил этади. Кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлиши кутилмоқда.", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Ўзбекистонда табиий офатлар рўй берган: ёмғир шаррос қуйиб, дўл ёққан, чақмоқ ва яшин тушиши ҳолатлари кузатилган эди. Бунинг оқибатида республика бўйлаб сув тошқинлари ва дарахтларнинг қулаши каби ҳодисалар кузатилганди.