Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга доир фармон имзоланди
18.06.2019 16:59,  
107

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:

- Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси, мазкур Концепцияни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;

- 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари;

- 2019-2022 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.

Концепция эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида амалга оширилади.

2019 йил 1 ноябргача концепция бошқа ҳудудларга ҳам жорий этилади.

Концепция доирасида қуйидагилар инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида берилади:

- қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, лалми ва ўрмон фонди ерлари – фуқаролар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

- яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар ва бошқа ерлар – фуқароларга, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, инвесторларга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан