Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонлик хотин-қизлар Ўзбекистонда ўқитилади
19.06.2019 10:02,  
40

2019 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа Ташқи муносабатлар хизмати маълумотларига таяниб ЎзА хабар қилади.

Мазкур таълим лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилган. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва унга кўра, 2019—2020-ўқув йилида дастур ҳаётга татбиқ этила бошланади.

"Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади", – дея маълум қилди Европа Ташқи муносабатлар хизмати вакили.

Таъкидланишича, талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бўлади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан