Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилдан Ўзбекистон Миллий университетида кредит-модул тизими жорий қилинади
19.06.2019 10:10,  
766

Президентнинг “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорда қайд этилишича, танқидий ва ҳар томонлама таҳлилларда юқори малакали кадрлар тайёрлашда жиддий тўсиқ бўлаётган бир қанча муаммолар ва нуқсонлар аниқланди. Кейинги йилларда университетнинг Миллий университет мақомини қарор топтириш учун амалий ва самарали чора-тадбирлар таъминланмаган.

Жумладан, таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг таркиби ҳамда қабул кўрсаткичлари кадрларга бўлган реал талабдан сезиларли даражада орқада қолмоқда, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни татбиқ этиш даражаси, айрим педагог-кадрларнинг касбий маҳорати, малака ошириш курсларининг самарадорлиги пастлигича қолмоқда. Университет нуфузли халқаро агентликлар рейтингига киритилмаган, ёшларнинг илмга бўлган қизиқишини рағбатлантириш даражаси паст. Таълим жараёни ва илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техника таъминотида жиддий камчиликлар мавжуд.

Ҳужжатда университетнинг янги таълим моделини шакллантиришнинг устувор йўналиши сифатидаги вазифани ҳал этиш учун ўқув, ўқув-методик, илмий-инновацион, тарбиявий ва ташкилий фаолият бўйича самарали индикаторлар ва кўрсаткичларни ишлаб чиққан ҳолда раҳбарлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Ушбу мақсадларда:

 

биринчидан – 2019-2021 йилларда таълим йўналишларида табиий фанлар, математик таълим, компьютер технологиялари ва информатика йўналишлари улушини ошириш;

иккинчидан – Ўзбекистон – Исроил факультетини, шунингдек, “Амалий математика ва интеллектуал технологиялар”, “Биофизика ва муҳандислик тадқиқотлари”, “Фундаментал тиббиёт ва биохимия”факультетларини босқичма-босқич очиш назарда тутилмоқда;

учинчидан – С.Сирожиддинов номидаги академик лицейга табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Республика академик лицейи мақоми берилади ҳамда униуниверситетда ўқитиш учун иқтидорли ва истеъдодли болаларни танлаб олиш ва тайёрлаш, бўлғуси илмий-педагоглар элитасини шакллантириш маркази сифатида ташкил этиш вазифаси қўйилмоқда;

тўртинчидан – Университет тузилмасида Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб иккита факультетда, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса университет миқёсида таълимни ташкил этишнинг кредит-модул тизимини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Ҳар йили илмий салоҳиятни ошириш учун университет докторантурасига ҳар йиллик қабул квотасини ва хориждаги мақсадли докторантурага қабул квотасини кўпайтирилади. Бунда таълим жараёнига юқори малакали хорижлик ўқитувчилар ва мутахассисларни кенг жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Университет 2020 йилнинг ўзида қуввати 600 Мб/сек бўлган кўп тармоқли интернет тизимига уланиши таъминланади. Университет ҳудуди ва қўшимча майдонлари «Wi-Fi» зонаси билан таъминланади.

2020-2023 йиллар мобайнида талабалар турар жойларида капитал таъмирлаш (реконструкция) ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади, университетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёш тадқиқотчилар учун 6 та кўп квартирали уйлар ҳамда универсал спорт мажмуаси қурилади. Аниқ ва табиий фанлар факультетларининг ўқув-илмий лабораторияларини жиҳозлаш мақсадида университетнинг валюта ҳисобрақамига 6,0 миллион АҚШ доллари ўтказилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фан ва таълим соҳасидаги барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган фан номзоди ёки фалсафа фанлари доктори (PhD) даражасига эга бўлган ходимларнинг ойлик маошига 30 фоизгача, фан доктори (Doctor of Science) даражасига эга бўлган ходимларнинг ойлик маошига 60 фоизгача устама ҳақ белгиланади. Бунда, қўшимча ҳақ бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси асосида ва муассаса (ташкилот) коллегиал органининг қарорига кўра тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан