Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилади
19.06.2019 16:29,  
34

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Янги ҳужжат лойиҳасида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар таклиф этилган:

“Бир ёшга тўлган ва ундан катта боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда ота-она ёки ота-онадан бирининг ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма аризаси асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига МДҲ давлатларидан ташқари бошқа хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномалари билан алмаштирилиши мумкин.

Ҳужжатларни алмаштириш далолатнома ёзувларини тиклаш тартибида фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра, берилган вақти ва жойи кўрсатилган ҳужжатлар асосида ва белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.

Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легализация қилинган таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида сақланади.

Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндошлар
ва меросхўрларнинг аризаси асосида амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилмайди”.

Шу билан бирга, лойиҳада ФҲДЁнинг ягона “электрон архиви” ахборот тизими  билан боғлиқ бўлган таклифлар баён этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан