Гулнора Каримованинг фуқаровий эрига тегишли Perfectum Mobile қайта сотувга қўйилди

19.06.2019 | Ўзбекистон | 4991

Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк — Perfectum савдога қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

ЎзАнинг хабар беришича, электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК сайтида «Rubicon Wireless Communication» (Perfectum) МЧЖ кўчмас мулки қайта сотувга қўйилган.

Очиқ аукцион «нархни тушириб бориш» йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мулкнинг бошланғич нархи 205 миллиард 587 миллион сўм этиб белгиланган.

Ушбу мулк сотилиши мумкин бўлган энг паст нарх 164 милиард 469 миллион 613 минг сўм. Аукцион шу йилнинг 27 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Аризалар қабул қилиш аукцион белгиланган кундан икки кун олдин тўхтатилади.