Хабарингиз бор, 2019 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспорти жорий қилинди. Яна шу йил эски, биометрик бўлмаган паспортлар чет давлатларда йил охиригача муомалада бўлиши эълон қилинганди.
Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси Туркиядаги чет эл фуқароларига яшаш рухсатномаси берувчи Göç idorasiʼга бу ҳақда нота юборган. Фақат йил охиригача муомалада қоладиган паспортнинг эски, биометрик бўлмаган паспорт эканлиги билан бирга, биометрик паспортларнинг муддати тугагунгача амалда бўлишини билдирмаган. Бу эса турли тушунмовчиликларни юзага келтирмоқда деган хабарлар тарқалганди.
Манбамизнинг хабар беришича, мазкур вазият юзасидан Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги консуллик бўлими томонидан Туркиянинг Миграция Бошқармасига ва керакли бошқа барча мутасадди идораларига ўз вақтида нота берилган.
Айни вақтда тегишли мутасадилар томонидан керали ишлар амалга оширилмоқда ва вазият назоратга олинганлиги маълум қилинди.