Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев фуқароларни Суриядан қайтариш қийинчиликлари ҳақида: Самолётимизни уриб тушириш билан таҳдид қилишди
21.06.2019 13:35,  
12

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 156 нафар аёллар ва болаларни Суриядан қайтариш машаққатлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар берди «Дарё».

«Суриядан фуқароларимизни катта қийинчилик билан олиб келдик. У ерга учган биринчи самолётимизни уриб тушириш билан таҳдид қилишди. Менга қўнғироқ бўлди, уриб туширишмоқчи деб. Мен энг яқин аэропортга қўниш ҳақида топшириқ бердим. Улар Озарбайжонга қўниб, кейин ортга қайтишди.

Жангарилар лагерига 5 та автобусимиз кириб, 2 таси қайтиб чиқди. Қолган фуқароларимизни бермади. У ерда бизнинг одамларимиз, аёллар, уларнинг болалари юрибди.

Бу аёллар нима учун кетиб қолган, нимани излаб борган? Сабаб нима? Парламентдан бу мавзуда, улар билан ишлаш бўйича таклиф кутгандим. Лекин ҳеч кимдан ҳеч қанақа гап чиққани йўқ», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан