Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонлик магнит-аёл Гиннес рекордлари китобига кириши мумкин
21.06.2019 14:30,  
44

Қозоғистон Уральск шаҳрида истиқомат қилувчи Карлигаш Нигметова ўз қобилияти билан Гиннес рекордлар киришни хоҳламоқда.

Нигметова магнит каби ўз баданида оғирлиги ўн кило бўлган темир буюмларни ушлаб туриши мумкин. 

Масалан,аёл тўртда дазмолни (ҳар бири 1,5 кило) баданида бемалол ушлаб туриш қобилиятига эга.

“Ҳаммаси 26 йил муқаддам катта қизим туғилганда бошланди. Шифокорлар ўша вақтда менга – бўйин ва орқа умуртқа остеохондроз ташҳисини қўйишган. Мен уларга ишонмадим ва табибларга мурожаат қилдим, улар эса менга биомагнитизмни ривожлантиришни маслаҳат беришди”, - дейди Нигметова.

Бу маслаҳатга қулоқ солиб, аёл ўзида очилмаган қобилиятни ривожлантиришни бошлади.

“Одамзод организми имконияти чексиз. Лекин, афсуски, ҳамма ҳам буни билмайди. Мен бу қобилиятга эга бўлганимни англаб, ўз устимда ишлашни бошладим ва одамларга фойдам тегиши мумкинлигини тушундим”, - деб таъкидлади аёл.

Аёл ўз қобилиятини одамлар фойдасига йўналтиришга қарор қилди. Бу қобилият билан у одамларни даволаши мумкинлигини тушунган ҳолда табиблик лицензиясини олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди.

Вазирликда ижобий қарор қабул қилиниб, унга тегишли ҳужжат расмийлаштириб берилди. Ҳозирги вақтда Карлигаш Нигметова ҳар куни беморларни қабул қилади.

Яқин вақтларда у Гиннес рекордлари китобига кириш учун ариза бермоқчи. У инсон қобилияти чексизлиги, одамлар ўз энергиясини бошқариши ва уни бошқа инсонларга ўтказиши мумкинлигини исботламоқчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан