Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар кунига 8 соатдан кўпроқ ишлайдиганлар қандай хавфли касалликларга чалиниши мумкинлигини аниқлашди
21.06.2019 14:59,  
9

Франциялик олимлар 8 соатдан ортиқ иш куни бўлган одамларда инсульт ривожланиш хавфини ортиши ҳақида хулосага келди. Бу ҳақда MedicalXpress хабар қилди.

Бир йил давомида камида 50 кун ичида суткада 10 соатлаб ишлаган одамлар, меъёридан ортиқ вақт ишламаган ишчиларга қараганда - инсульт хавфи 29 фоизга кўп бўлган.  

Ўн йил давомида мунтазам равишда ўн соатлаб ишлаган одамларда бу хавф 45 фоизга кўтарилган.

Иш вақтидан ортиқ ишлаш айниқса 50 ёшга тўлмаган кишилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.

“Бу кутилмаган ҳолат. Бу ҳодисани сабабини аниқлаш учун келгуси тадқиқотни амалга ошириш зарур”, - деди тадқиқот муаллифи Алекси Деската.

Тадқиқотда 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 143,6 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг соғлиғи ҳолати 7 йил давомида кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан