Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримова 6 йил деганда биринчи бор ўз баёнотини эълон қилди
23.06.2019 18:25,  
18

Гулнора Каримованинг қизи Имон Instagram’даги саҳифасида онасига тегишли эканлиги тахмин қилинган ва ҳозирда ўчирилган аккаунтдан олинган баёнотни жойлаштирди.

6 йил давомидаги илк мурожаат эканлиги айтилаётган матнда Гулнора Каримова кутишларни оқламагани ва ҳафсалаларини пир қилгани учун халқдан узр сўраган. Ўзи олиб юрган фамилия учун масъулиятни ҳис этган ҳолда ихтиёрий ёки бундай бўлмаган ҳаракатларини англаб етишга вақти бўлганини қайд этган.

Аввалги қарорлари ва қилмишларини қоралайдиган даражада ўзгарганини таъкидлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилган.

«Биринчи сўровларданоқ маблағларим мамлакат ривожи учун хизмат қилиши мақсадида ҳамкорлик қилишни бошлаганман. Бу пуллар Ўзбекистон учун наф келтирадиган лойиҳаларда салмоқли ўрин тутади, деган умиддаман. Прокуратура давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулк ва воситаларни аниқ ҳисоблаб бўлмаслигини даъво қилган бўлса-да, Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар миқдоридаги шахсий активларим менга тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети учун ишлаётганини билдирмоқчиман. Бу ҳолат бир неча маҳаллий текширувлар давомида ўз тасдиғини топган», — дейилган баёнотда.

Шунингдек, баёнотда Швейцариядаги ҳисоб рақамларда музлатилган маблағлар масаласига ҳам аниқлик киритилган.

«Бу масала фақат менга тегишли ёки боғлиқ эмас. Уларга бошқа давлатлардаги кўпчилик даъвогарлик қилади. Ваҳоланки, уларнинг барчаси менинг активларим. Бунда мен томонимдан ишга туширилган йирик компаниялар Ўзбекистонда 15 минг кишини иш билан таъминлаганини ҳам ҳисобга олиш лозим», — таъкидланади баёнотда.

Мазкур баёнотга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан