Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримовага ўхшаганлар томонидан қайтарилган пуллар қаерга сарфланмоқда?
24.06.2019 11:40,  
14

Иқтисодчи Юлий Юсупов ўзининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова томонидан билдирилган баёнотга нисбатан ўз фикрини билдирди.

Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўради ва ўзининг Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар шахсий активлари «ўзига тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети фаровонлиги учун хизмат қилаётгани»ни маълум қилди.

Бошқа кўплаб собиқ амалдорлар ҳам давлат фойдасига ўз мулкининг катта қисмини ўтказгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу ҳам миллионлаб, миллиардлаб пул дегани.

Биргина Гулнора Каримованинг «ҳиссаси»ни олган тақдиримизда ҳам мамлакат бюджети учун бу катта сумма. Шу сабабли иккита савол юзага келади:

  1. Давлат бюджетининг даромадлар тўғрисидаги қайси моддасига кўра бу каби киримлар амалга оширилмоқда? Негадир шу каби моддалар ва бюджетдаги тегишли суммаларни эслай олмайман.
  2. Балки мана шу киримлар ҚҚСни 20 фоиздан 12 фоизга туширишга етар ва солиқ ислоҳотидаги асосий муаммони ҳал этишга ёрдам берар? Отасининг солиқ сиёсатида йўл қўйган хатоси қизининг пулларига тўғирланса ёмон эмаску.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан