Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қайси хизматлар соҳаси энг тез ўсиб бормоқда?
24.06.2019 19:56,  
136

Ушбу йилнинг  январ – май ойлари давомида Ўзбекистонда хизматлар соҳаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди, деб хабар қилмоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ҳисоботда айтилишига кўра, аҳоли истеъмол қилган хизматлар орасида энг катта улуш – транспорт хизматларига тегишли бўлиюб у жами хизматларнинг 29,5 фоизини ташкил қилган. Ундан сўнг савдо хизматлари – 25,3 фоиз, молиявий хизматлар – 17,9 фоиз, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 5,6 фоиз ва бошқалар.

Шу ўринда улуши энг кичик бўлган хизмат турларини ҳам санаб ўтамиз: улар соғлиқни сақлаш соҳасида – 1,4 фоиз, Компьютерларни таъмирлаш – 1,6 фоиз, меъморчилик – 1,7 фоиз, ижара хизмати – 2 фоиз.  

Ўтган давр мобайнида ҳажимининг ўсиш сурати бўйича молия хизматлар етакчилик қилмоқда. 2019 йилнинг январ-май ойларида молиявий хизматлар салкам 60 фоизга ошган. Ундан сўнг меъморчилик ва муҳандислик соҳаларидаги хизматлар – 30 фоиз, таълим соҳасидаги хизматлар – 21 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар – 18 фоизга ошган.

Фойдаланилган хизматлар ҳажмига ҳудудлар кесимида назар солганда, Тошкент шаҳри яққол ажралиб турмоқда. Ўзбекистонда кўрсатилган жами хизматларнинг учдан бири Тошкент шаҳрида кўрсатилган – 33,1 фоиз. Иккинчи ўринда Тошкент вилояти – 7,2 фоиз, кейин Самарқанд – 6,5 фоиз,  Фарғона -  6 фоиз, Андижон – 5,2 фоиз ва бошқалар.

Хизматлар соҳасининг ривожланиши бўйича РесРес чемпион – Жиззах вилояти бўлди. Бу ерда хизматлар соҳаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан – 21 %га ўстган. Сирдарё – 20 фоизга, Хоразмда – 15 фоиз, Бухоро ва Наманган вилоятларида – 13 фоиздан, қолган вилоятларда ўртача 9-12 фоизга ўсган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан