Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Uzbekistan Airways самолётлар сотиб олиш стратегиясини ўзгартирмоқда
24.06.2019 20:47,  
30

Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси маҳаллий парвозлар учун Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларидан кичик сиғимли йўловчи самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Ҳаво кемаларига нисбатан сиёсатимиз ўзгармоқда. Биринчидан, биз сотиб олмаймиз, балки лизингга харид қиламиз, чунки дунё тажрибаси лизингнинг рентабеллироқ, самаралироқ эканини кўрсатмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий йўналишлар учун Bombardier ёки Embraer компанияларидан самолётлар сотиб олиш режалаштирилмоқда.

«Биз 70, 80, 90 кишилик Bombardier, Embraer каби самолёт турларини олмоқчимиз. Уларда ташиш бўйича ФИК юқорироқ, таннарх эса пастроқ. Катта ҳаво кемаларидан узоқ парвозлар учун фойдаланилади. ҳозирда ушбу йўналишдаги самолётлар паркини алмаштириш устида иш олиб бормоқдамиз», — деди Илҳом Маҳкамов.

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари ҳар йили иккитадан самолёт сотиб олиб, 2025 йилгача ҳаво кемалари паркини 38 донага етказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

2018 йилда МАК 22580 та парвозни амалга ошириб, 3,2 млн йўловчи ташиди. Чет эл авиаташувчилари эса 9657 та парвозда 1,5 млн киши ташиди.

Бугунги кунда Uzbekistan Airways авиапарки Boeing 757/767, Boeing 787−8, А320 ҳамда Boeing 767−300BCF юк самолётларида ташкил топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан