Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий суд Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида хабардор қилинмаган
25.06.2019 16:51,  
81

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан чоралар қўлланилиши тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси раиси Икром Муслимов сешанба куни Ахборо ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Газета.uz» нашри Отабек Муродовга нисбатан қандай турдаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида савол берди. Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.

«Бугунги кунда биз бундай маълумотга эга эмасмиз, сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин… Бизда Отабек Муродовга нисбатан санкциялар қўлланилиши бўйича материаллар йўқ», — деди Икром Муслимов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан