Ўзбекистонда олти йил ичида 4 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилади

27.06.2019 | Ўзбекистон | 4536

2020-2025 йилларда комплекс уй-жойларни қуриш бўйича дастур лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 3993 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш режалаштирилган, деб хабар берди Ўзбекистон қурилиш вазирининг ўринбосари Шуҳратхўжа Хашимов.

"Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида 16 қаватли, кўп квартирали 468та уй, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида 12 қаватли 504 та уй-жой қурилиши ва туман марказларида 3021та тўрт қаватли ва ундан юқори уйларни қуриш режалаштирилган", - деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Хашимовга кўра, бугунги кунда "Тошкент-Сити" намунасида "Омазор-Сити", "Юнусобод-бизнес Сити", "Мирзо-Улуғбек-бизнес Сити"лар, вилоятларда ҳам шундай объектларни қуриш, яъни "Нукус-Сити", "Андижон-Сити", "Бухоро-Сити", "Қарши-Сити", "Наманган-Сити" ва "Самарқанд-Сити"ларни барпо этиш режалаштирилган.