Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона водийсининг марказий кўчаларида яна чинорлар кесилмоқда (фото)
28.06.2019 13:56,  
13

«Ekolog.uz» Фарғона водийсининг Риштон туманидаги марказий кўчадаги чинорлар кесилаётгани ҳақида «Риштонда чинорлар нега кесилмоқда?» номли мақола чоп этди. Қуйида мақола тўлиғича берилди.

Бугун эрталабдан Фарғона водийси, аниқроғи Риштон туманидан хавотирли хабар келди. Риштон туманининг марказий кўчасидаги чинорлар ўзи кенг бўлган йўлни «кенгайтириш баҳонасида» кесилмоқда. Аҳоли норози, аммо бу норозилигини фақатгина уйдан чиқмай билдиришмоқда. Мазкур дарахт кесилишлари қанчалик қонуний?

Наҳотки, ободонлаштириш ва қурилиш ишларини дарахтларни нобуд қилмасдан амалга ошириш мумкин бўлмаса? Уларнинг ўрнига кейинчалик экиладиган кўчатлар 50-80 йиллик чиноралардек бўлгунича бир инсон умри ўтади (агар ўрнига яна арча эмас, чинор экилса албатта). Бунга туман ҳокими Таваккал Раҳимов, Фарғона вилояти ва ва туман экология қўмитаси бўлимлари, Экологик партия ва Экоҳаракат туман бўлимлари қандай муносабатда?

Фарғона водийси бундан атиги 5 йил муқаддам дарахтларнинг, азим чинорларнинг кўплигидан энг салқин, энг соя, боҳаво ҳудудлардан бири эди. Аммо республикамизда шаҳарларни ободонлаштириш борасида фаолият бошланиши билан биринчи галда дарахтларга том маънода қирон келди. Шаҳарнин бинолар билан кўркига кўрк қўшилди-ю, аммо яйдоқ чўлга айланди. Албатта йўл четига экилган аксарият арча кўчатлари келгусида чинорлардек сояни бермайди. Ёзда ҳароратнинг кўтарилишига дарахтларнинг камайиб кетиши, атмосферанинг ифлосланишига (дарахтлар кислород чиқариб, карбонат ангидридни ютишини унутмайлик!) аҳолининг соғлиғини ёмонлашишига, юрак қон-томир, нафас йўллари касалликларининг ортишига олиб келмоқда. Ҳурматли риштонликлар, дарахтларни кесилишига йўл қўйманг, ўзингиз, фарзандларингиз соғлиғи қисман бўлсада ана шу дарахтларга боғлиқ эканлигини унутманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан