Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз» «Лукойл»га 600 млн долларлик қарзини қандай тўлайди?
29.06.2019 10:47,  
6

28 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистоннинг нефть-газ сиёсати муаммолари ва истиқболлари, шунингдек, аҳолини энергия манбаалари билан таъминлаш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзатом» агентлиги вакиллари иштирок этди ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

21 июнь куни бўлиб ўтган Сенатнинг 20-аялпи мажлисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар миқдоридаги қарздорлик ҳақида гапирган эди.

Матбуот анжуманида иштирок этган «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодир Сиддиқов ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди:

« ‘Лукойл’ олдидаги қарз бир йил ичида пайдо бўлмаганини таъкидламоқчиман. Биз кейинги йилларда ‘Лукойлъга сотилган табиий газдан ички истеъмолчилар учун сотиб оламиз. Бу табиий газ истеъмоли аҳоли томонидан ҳам, мамлакатимиз ривожи учун бугунги кунда ташкил этилаётган янги корхоналар томонидан ҳам табиий газ истеъмоли ошиши билан боғлиқ.

Бугунги кунда гап имзоланган битим мамлакат манфаатларига мос келиш-келмаслиги ҳақида эмас. Вужудга келган қарз ‘Лукойл’ билан маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида компания оператори билан лойиҳа бўйича уч ойлик табиий газ қазиб олиш ҳажмини ташкил этади.

Бу қарздорликни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларга эгамиз. Ҳозирда ‘Лукойл’ компанияси билан қарздорликнинг ушбу қисмини реструктуризация қилиш ва уни келгуси даврларда тўлаш бўйича келишувга эгамиз. Бундан ташқари, маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида қазиб олинаётган газ экспортга йўналтирилишига кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

Президентимиз олдимизга шундай вазифани қўйган ва биз буни тўла-тўкис англаб турибмиз. Бугунги кунда ‘Ўзбекнефтегазънинг барча саъй-ҳаракати ўз қазиб олиш ҳажмини оширишга, келгусида бу газ ички истеъмолчиларга сотилишига йўл қўймасликка қаратилган. Чунки сотиб олиш ва сотиш нархи орасида фарқ бор ва маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида барча қазиб олинган газ экспорт қилиниши шартига амал қилинса, бу Ўзбекистон учун ҳам даромадли лойиҳадир ҳамда ‘Лукойлънинг даромадлар бўйича талабига ҳам мос келади.

Битим миллий манфаатларга мос келадими-йўқми деган саволни қўйиш нотўғри деб ўйлайман. Чунки ‘Лукойл’ билан маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида давлат уч ярим миллиард доллар атрофида даромад кўрмоқда. Яъни давлат солиқлар, даромадли маҳсулотдан улуш олиш кўринишида ўз улушини олмоқда. Давлат бугунги кунда уч ярим миллиард доллар даромад олди, шу боис битим миллий манфаатларга мос келмайди дейиш нотўғри бўларди».

Маълумот учун, март ойида Ўзбекистон «Лукойл»дан 2018 йилда газ етказиб бергани учун 600 миллион долларга яқин қарз бўлиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

«Лукойл»нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров қарздорлик маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан