Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси, Бош Консулхонаси ва Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги Истанбул шаҳрида 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан тадбир ўтказишини эълон қилди.
Тадбирда Истанбул бўғози бўйлаб саёҳат уюштирадиган кемада самимий суҳбат асосида Элчихона Ва Консулхона ходимлари билан ўзаро мулоқот бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Байрам тадбирида Ўзбекистон фуқароси бўлган барча ёшлар қатнашиши мумкин.
Қатнашиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари керак: https://forms.gle/iadeVDGZ8Wt5AqsC8