Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга йўл олган фуқароларни огоҳлантирди
1.07.2019 13:25,  
3

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга йўл олган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Қозоғистон синоптикларининг огоҳлантиришича, 1 июль куни Қизилўрда вилоятида ва Туркистон вилоятининг айрим жойларида ҳарорат 45-47 даражагача кўтарилади. Кучли жазирама ҳарорат Олмаота, Жамбул вилоятларида, Қўстанай ва Қарағанди вилоятлари айрим жойларида кутилмоқда.

Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил вилоятларида, Ақтўбе, Қўстанай, Олмаота вилоятлари айрим жойларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонга йўл олган ёки кўрсатилган вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига тегишли эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси (Нур-Султон, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52), Актау шаҳридаги Бош консулхона (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17), Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291- 11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан