Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги барча солиқ тўловчиларга миннатдорлик билдирди
1.07.2019 19:33,  
3

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи якуни бўйича Тошкент шаҳри ўз олдига мақсад қилиб белгилаган бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Бу натижага эришишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган шаҳримизнинг ҳар бир йирик корхонаси, ўрта ва кичик бизнес вакиллари, хусусий ишбилармонлар, оилавий тадбиркорлар ҳамда барча солиқ тўловчи фаол меҳнат билан шуғулланаётган фуқароларга ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз.

Айниқса, Республикамиз Президенти томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий ёндошиб, белгиланган вазифаларга бефарқ бўлмасдан, уларни амалга оширилишида жонбозлик кўрсатиб, Тошкент шаҳар ҳокимлигини қўллаб-қувватлаб келаётган барча фаол бизнес вакилларига чуқур эҳтиромимизни билдирамиз.

Ҳурматли солиқ тўловчилар, Сизларнинг пойтахтимиз иқтисодиёти ўсиши, шаҳримиз аҳолисининг фаровонлиги учун қилаётган меҳнатингиз, давлат бюджетига киритаётган ҳар бир сўмингиз ўзингизга минг карра зиёд бўлиб қайтишини исташимизни билдирган ҳолда, Сизни ишонтириб айтамизки, ҳокимлик барча маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди.

Азиз ҳамшаҳарлар, барчангизнинг ишингиз янада ривож топиши, бизнесингиз баракали давом этиши, омад ва зафарлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлишини истаб қоламиз.”, - деб ёзилган ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан