Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент янги қонунни имзолади
2.07.2019 10:46,  
8

Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги Қонуни (ЎРҚ-546, 01.07.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Мазкур ҳужжат Ҳисоб палатасининг фаолиятини тартибга солади.

Қонунга кўра Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органи ҳисобланади.

Қонун билан Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари сифатида бюджет лойиҳасининг шакллантирилиши ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини аудит қилиш, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш кабилар белгиланди.

Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади, Президентга, шунингдек Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штатларининг чекланган сони Президент томонидан тасдиқланади.

Ҳисоб палатасига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ҳамда Сенат томонидан тасдиқланадиган раис раҳбарлик қилади.

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари Президент томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва ваколатлар доирасида дастлабки ҳамда якуний назорат тарзида тафтиш, текшириш ва ўрганиш шаклида назоратни амалга оширади.

Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кўрсатмалар ва тақдимномалар қабул қилади, шунингдек таҳлилий маълумотлар ҳамда хулосалар тайёрлайди.

Мазкур Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан