Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 миллион доллар ажратишга қарор қилди
2.07.2019 11:37,  
9

Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 50 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди.

Ушбу маблағлар “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга” йўналтирилади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари  ҳамда коммунал хизматлар нархи ошишидан азият чекаётган, кам таъминланган шахсларнинг махсус рўйхати тузилади.  

Шунингдек аҳоли орасида бандлик даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилади. Масалан, тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган дарслар, профессионал техник дарслар ташкил қилинади.

Ундан ташқари иш қидираётган фуқароларга ёрдам бериш учун Меҳнат вазирлиги билан ҳамкорликда махсус ахборот базаси ташкил қилинади.

“Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан иқтисодий ўзгаришлар даврида фуқароларга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда”, - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаки ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга умумий қиймати 4,1 миллиард доллар бўлган 23та лойиҳани амалга оширишда ёрдам бермоқда. Жаҳон банки ёрдам бераётган лойиҳалар макроиқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва шаҳар бошқаруви соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан